Гиёҳвандлар наркотик учун ойига ўртача 20-25 миллион сўм сарфлаяпти

Улар наркотик учун ойига ўртача 20-25 миллион сўм сарфлаяпти. Гиёҳванд маблағ топиш илинжида жиноятга қўл уриши табиий. Ўтган йили республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган, унинг учтадан биттаси Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Шу йилдан бошлаб нарко экспресс-тестлардан оммавий фойдаланишга ўтилиши белгиланди.
Гиёҳвандликка нисбатан тоқацизлик муҳитини шакллантириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларида раҳбарнинг алоҳида ўринбосари бўлади.
Ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум ва мактаб директорининг ўринбосарларидан бири бу йўналишга масъул этиб белгиланади.






