Фарғонада 16 ёшли йигит профилактика инспекторини пичоқлади

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 18 февраль куни ўсмир яшаётган уйда содир бўлган. 9-синф ўқувчиси Ў.Ў. инспектор билан жанжаллашиб, унга ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан вояга етмаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ушбу моддага кўра, айбдорлар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.






