Дарахт қўпорган ҳуқуқбузар 20 млн сўмдан ортиқ товон тўлайди

Рейд давомида Жарқўрғон тумани “Олтинтепа” маҳалласи “Оқтепа” массивида яшовчи фуқаро М.Х. ички ариқ қазиш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли жийда дарахтини қўпориб олганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқаро M.X.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар БҲМнинг 25 баробари — 10 миллион 300 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Шунингдек, фуқаронинг ушбу эҳтиётсизлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 9 млн 888 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланди. М. X.дан қилмиши учун жами 20 млн 188 минг сўм ундирилиши белгиланди.






