Бугундан “Ташаббусли бюджет”нинг 10-мавсуми бошланди

Бунда:
➖ 1–20 февраль кунлари лойиҳаларни киритиш;
➖ 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш;
➖ 8–10 март кунлари тарғибот босқичи;
➖ 11–20 март кунлари овоз бериш босқичи;
➖ 21–31 март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, бу галги мавсумда кетма-кет икки мавсумда ғолиб бўлган 1,2 мингдан ортиқ маҳалла қатнашмайди (рўйхат).
Танаффус қўлланган маҳаллалар томонидан шерикчилик асосида лойиҳаларни илгари суриш имконияти мавжуд.






