Банк ходими 120 минг доллар кредит расмийлаштириб, уни қимор ўйинларига тикиб юборган

Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тижорат банкининг мурожаатига асосан терговга қадар текширувда маълум бўлган.
Яшнобод тумани банк филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи Э.Н. "A." МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, "B.B." МЧЖга 120 000 АҚШ доллари кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали кредит маблағини нақдлаштириб олган. Шундан сўнг улар 120 000 АҚШ долларини интернетдаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ишлатиб, талон-торож қилишган.
ЖКнинг 167 ва 228-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.






