Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Комиссия аттестация муддати келган талабгорлар бўйича давлат орган ва ташкилотларига мурожаат қилади ҳамда тақдим этилган анкеталарни 10 кун ичида ўрганиб чиқади. Аттестация жараёни 2 ой ичида ўтказилиб, у 5 та савол ва амалий синовлар асосида оғзаки суҳбат шаклида амалга оширилади.
Талабгорларнинг натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади. Камида 4 балл тўплаган раҳбарлар аттестациядан ўтган деб топилади ва уларга тегишли гувоҳнома берилади.






