Абитуриентларга B1 сертификати учун ҳам имтиёз берилади

Фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган йўналишларга абитуриентлар хорижий тилни билиш бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида қабул қилинади. B1 даражадаги сертификат эгаларига мазкур фан бўйича максимал баллнинг 75 фоизи, B2 ва ундан юқори даражадаги сертификат эгаларига эса максимал балл берилади.
Аввал бу йўналишларга қабул фақат камида B2 даражадаги сертификат асосида амалга оширилган.






