15 йилдан ошган автомобилларда таксичилик чекланиши мумкин

Адлия вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, шаҳарларда йўналишсиз такси сифатида фойдаланиладиган автомобилларнинг эксплуатация муддати 15 йилдан ошмаслиги белгиланмоқда. Шунингдек, лойиҳада шаҳар йўловчи транспорти йўналишларини очиш, ўзгартириш ва ёпиш тартибини ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган.






