
Банк ходими 120 минг доллар кредит расмийлаштириб, уни қимор ўйинларига тикиб юборган
Тошкентда банк ходими кредит маблағларини қалбаки ҳужжатлар ёрдамида нақд пулга айлантириб, кейинчалик онлайн қимор ўйинларига сарфлаб юборган.

Тошкентда банк ходими кредит маблағларини қалбаки ҳужжатлар ёрдамида нақд пулга айлантириб, кейинчалик онлайн қимор ўйинларига сарфлаб юборган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси, Эроннинг “Истиқлол” клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳати сабабли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган.

АҚШда Alpha School номли хусусий мактаблар тармоғи иш бошлади. Бу ерда дарсларни анъанавий ўқитувчилар эмас, сунъий интеллект ботлари олиб боради. Таълим жараёни тўлиқ рақамли бўлиб, уй вазифалари мавжуд эмас.

Полшада қиш бошланганидан бери совуқ оқибатида вафот этганлар сони 50 нафардан ошди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар ва маъмурият вазири ўринбосари Веслав Шепанский журналистларга маълум қилди.

Шу қаторда ёқилғи қуйиш хизматлари, жумладан электрда юрадиган автомобиллар учун зарядлаш хизматлари ҳам энди нақдсиз қабул қилинади.

ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор тадбирда, “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмини бузиб, қўшни давлатдан кириб келган Учкўприк туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс қўлга олинди.

Солиев Абдулазиз Соли ўғли солиқ қўмитаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Дональд Трамп заявил, что может подать в суд на комика Тревора Ноа после его шутки на церемонии «Грэмми» о том, что Трамп тусовался с Биллом Клинтоном на острове Эпштейна.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи доирасида Ўзбекистонт ва Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари, хусусан, маданият ва туризм соҳасидаги мавжуд ҳамкорлик ҳолати баҳоланди ҳамда туризм йўналишида алоқаларни ривожлантириш, театр фестиваллари ва маданият ҳафталикларини ўтказиш, тарихий фильмларни биргаликда ишлаб чиқиш, маданий мерос объектларини ҳамкорликда тиклашга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистон фуқароларини Россияга ишлашга жўнатмоқчи — икки мамлакат ўртасида мазкур масала муҳокама қилинаётгани ҳақида ТАСС агентлигига Афғонистоннинг Москвадаги элчиси Гул Ҳасан маълум қилди.

31 январь куни Яшнобод туманидаги “Авиатор” савдо мажмуасида ёнғин чиққан. Ёнғиндан сўнг вайроналар остида ҳали 3 ёшга ҳам кирмаган қизчанинг жасади топилган.

Бола пули миқдори 3,5 йилдан ортиқ вақт ўзгармаган. Фақат 2025 йил июльга келиб 10 фоиз оширилганди. Энди эса нафақа миқдорини инфляция даражасида мунтазам ошириб бориш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилган Tata Steel Chess 2026 турнирида ғолиб бўлди.

Йил давомида судлар 63 мингдан ортиқ жиноят ишини кўриб чиқиб, 63 340 нафар шахсни судлади.

2012 йил 1 сентябрда АҚШ Адлия департаменти Эпштейн ишига оид ҳужжатларда Ўзбекистон номи ҳам тилга олинган.

Автодонорлик 18 ёшдан катталар учун, давлат тиббиёт муассасасида ва ёзма розилик асосида бепул амалга оширилади.

Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган яна 6 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) хабар берди.

Январь ойи охирида Москва қалин қор билан қопланди. У уч кун давом этди ва қалинлиги 60 сантиметрга етди, бу иқлим нормасидан икки баравар кўп. Шаҳарнинг турли туманларида қор уюмлари ҳосил бўлди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 2 февралдан бошлаб “метан заправка”лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри алоқа бўлмаса, музокараларда ҳудудий масалаларни ҳал қилиб бўлмайди.