Yangiliklar arxivi

#Dunyo

Испанияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Испания Бош вазири Педро Санчес Адамус шаҳрида, Малагадан Мадридга 300 йўловчини олиб кетаётган ва камида 39 нафар инсон ҳалок бўлган поездлар тўқнашуви муносабати билан уч кунлик миллий мотам эълон қилиб, бош вазир фожиа жойига ташриф буюрганида, авария сабаблари “мутлақ шаффофлик ва аниқлик билан” текширилишига ва қурбонларнинг оилаларига барча зарур ёрдам кўрсатилишига ваъда берган.

#Jamiyat

“Метан заправкалари” вақтинча чеклангани учун бензин ҳажми оширилади

Совуқ об-ҳаво туфайли газ қўйиш шохобчалари фаолиятига вақтинча чекловлар киритилиши муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ биржа савдоларига чиқариладиган автобензин ҳажмини талабдан келиб чиқиб оширишини маълум қилган.

#Jamiyat

Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини табриклади

Президент Администратсияси раиси мукофотни қўлга киритган афғонистонлик Зарқа Яфтали номини алоҳида тилга олган. Унинг қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги кўп йиллик фаолияти изчил ва қатъиятли саъй-ҳаракатлар орқали инсонлар тақдири, бутун ҳамжамиятлар келажагини ўзгартириш мумкинлигини кўрсатишини эътироф этган.

#Dunyo

Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади — Молдова ТИВ

Кишинёв Молдованинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)даги аъзолигига асос бўлиб келган учта асосий келишувни денонсация қилиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда Молдова ташқи ишлар вазири Михай Попшой Radio Moldova эфирида маълум қилди.

#Dunyo

Трамп Нобел мукофоти берилмаганидан сўнг тинчлик ҳақида қайғуриш мажбурияти йўқлигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёрега йўллаган мактубида, ўзига Нобел тинчлик мукофоти берилмаганини эслатар экан, энди тинчлик масаласи ҳақида қайғуришга «мажбур эмас»лини билдирган.

#Jamiyat

Яна метан "заправка"лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди

Энергетика вазирлигининг маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ортидан табиий газга бўлган талаб ошди. Шу боис айрим ҳудудларда газ босими пасаймоқда. Аҳоли хонадонлари, тиббиёт ва таълим муассасаларини биринчи навбатда газ билан таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

#Sport

Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги ўрни ўзгарди

ФИФА расмий сайтида терма жамоалар рейтинги янгилади. Рейтингдаги энг катта ўзгаришлар Африка Кубоги якунларига кўра амалга ошди. Мусобақада муваффақиятли иштирок этган Марокаш 11-ўриндан 8-ўринга кўтарилиб, кучли ўнталикка кириб олди. Африка чемпионига айланган Сенегал эса 7 поғона юқорилаб, 12-ўринга жойлашди.

#Siyosat

Россия ТИВ: Соловьёвнинг Марказий Осиё ҳақидаги гаплари — расмий позиция эмас

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Владимир Соловьёвнинг Марказий Осиё ва Арманистон бўйича айтган фикрлари Москванинг расмий сиёсатига алоқадор эмаслигини таъкидлади.

#Iqtisodiyot

Telegram’дан APK файл юклаган эркак 55 миллионидан айрилди

Сирдарёлик фуқаро киберфирибгарлар қурбонига айланди. У мессенжер орқали келган зарарли APK-файлни юклаб олиб, уни очган. Шундан сўнг, унинг банк картасидан 55,3 миллион сўм маблағ зудлик билан ечиб олинган.