Yangiliklar arxivi

#Sport

Шарофиддин Лутфуллаев БАА терма жамоасига бош мураббий бўлди

Дзюдо бўйича 36 ёшли ўзбекистонлик собиқ чемпион ва мураббий Шарофиддин Лутфуллаев Дзюдо иттифоқи билан шартнома тузиб, Бирлашган Араб Амирликларининг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига бош мураббий этиб тайинланган.

#Dunyo

Новосибирскдан уч кунда 41 нафар ўзбекистонлик мигрант чиқариб юборилди

Суд ижрочилари назорати остида Россияни тарк этган 97 нафар мигрант орасида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари бўлган ва уларнинг барчаси миграция қонунларини бузган.

#Siyosat

Эрдўған Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

20 январь куни Анқарада бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов, Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов ва Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Баҳодир Қурбонов дохил делегация Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қабулида бўлди.

#Iqtisodiyot

Ер сайёраси Қуёш плазмаси таъсирида

Бир суткадан ортиқ вақтдан бери Ер Қуёш плазмаси таъсири остида қолмоқда. Сўнгги соатларда 7 баллик кучли магнит бўрони қайд этилган.

#Dunyo

Трампнинг Греландия ҳақидаги баёнотлари фонида олтин ва кумуш нархи рекорд даражага чиқди

Трампнинг Гренландия масаласидаги кескин баёнотлари жаҳон бозорларида беқарорликни кучайтирди. Шу фон ортидан инвесторлар ҳимоя активларига юзланиб, олтин ва кумуш нархи рекорд кўрсаткичларга етди. Осиё фонд бозорларида олтин нархи 4690 доллардан, кумуш эса 94 доллардан ошди.

#Dunyo

Трамп Тинчлик кенгашига 58 давлат раҳбарини таклиф қилган

Аxios маълумотларига кўра, Тинчлик кенгашининг доимий аъзоси бўлишни истаган давлатлар биринчи йил давомида 1 млрд доллар миқдорида бадал тўлаши керак. Вақтинчалик аъзолик эса бепул бўлиб, у мамлакатга уч йил муддатга берилади.

#Dunyo

Анталиянинг тематик боғлари ҳақида эшитганмисиз?

Анталияда жойлашган Афсоналар диёри Туркиянинг энг йирик кўнгилочар мажмуаларидан биридир. Рамзий 62 метрли Hyper Coaster аттраксиони, Aquа landнинг ранг-баранг сув ўйинлари, Nickelodeon land ва “Маша ва Айиқ” каби сеҳрли олами ажралиб туради.

#O‘zbekiston

Ҳарбийлар учун имтиёзли кредитлар

➖ aрмиядан қайтган ёшларга хорижий тил ва фан сертификатлари харажатлари қопланади; ➖ oлийгоҳга контракт асосида кирганларга фоизсиз таълим кредити берилади; ➖ тадбиркорлик қилмоқчи бўлганларга олинган кредит фоизининг 6 фоизи давлат ҳисобидан қопланади.

#Dunyo

Тўқаев Қозоғистонда вице-президент лавозимини жорий этишни таклиф қилди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда парламент ислоҳотини бошламоқда. Ислоҳот доирасида Қозоғистон парламенти икки палатадан бир палатага айлантирилади ва Қурултой деб номланади. Унда 145 та депутатлик ўрни бўлади.

#Sport

Пеп Гвардиола Ҳусановга юқори баҳо берди

“Ҳусановнинг охирги ўйинлари шунчаки даҳшатли бўлди, биз жуда хурсандмиз. Шуни алоҳида айтишим керакки, "Арсенал" билан ўйиндан кейин у бир ой давомида бирор дақиқа ҳам ўйнамади. Бу жуда узоқ муддат эди.