Инфаркт ва инсультга қарши миллий дастур жорий этилади

Дастур 2026 йил 1 майдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида, 1 октябрдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2027 йилдан эса бошқа ҳудудларда ишга туширилади. Тез тиббий ёрдам бригадалари телеметрик ЭКГ ва мониторли дефибрилляторлар билан таъминланиб, маълумотлар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинади.






