Наманганда ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ишчиси пора олаётганида қўлга тушди

Давлат кадастрлари палатаси Поп туман филиали ишчиси давлат захирасидаги ерни ва унда қурилган уй-жойни мансабдор танишлари орқали шахсий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 900 доллар ва 4,8 млн сўм олган.






