Бугун ҳаво бироз совуқ ва ўзгарувчан бўлади

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилояти, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман бўлиши мумкин. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёки қор тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.







