Yangiliklar arxivi

#Jamiyat

Меҳнат инспекцияси педагогларни аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб қилиш ноқонунийлигини эслатди

Ўқитувчиларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, жумладан, ҳудудларни ободонлаштиришга, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қатъиян тақиқланган ҳамда қонунбузарлик учун жавобгарлик белгиланган. (https://t.me/Davlat_mehnat_inspeksiyasi/148)

#Iqtisodiyot

Ўзбекистонлик олимлар яраларни тез битирувчи ақлли гидрогел ишлаб чиқди

Фанлар академиясининг хабар беришича, ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти ҳамда Селлюлоза ва унинг ҳосилалари кимёси ва технологияси лабораторияси олимлари халқаро ҳамкорлар билан бирга инфекцияланган яраларни даволашга мўлжалланган янги авлод, кўп функцияли гидрогел боғламани ишлаб чиқди.

#O‘zbekiston

Бўстонлиқда “Sea Breeze Uzbekistan” бўйича жамоатчилик эшитуви 23-январда ўтказилади

Чорвоқ сув омбори бўйида қурилиши режалаштирилган туристик мажмуанинг атроф-муҳитга таъсири бўйича жамоатчилик эшитувида ҳудудни режалаштириш, қурилиш ечимлари, атмосфера ҳавоси, сув ва тупроққа бўладиган таъсир, яшил ҳудудлар ҳамда сув объектларини муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинади.

#Dunyo

2025 йилда миллиардерлар бойлиги рекорд даражага етди

Oxfam xайрия ташкилотлари бирлашмасининг йиллик ҳисоботига кўра, 2025 йилда миллиардерларнинг жами бойлиги 2,5 триллион АҚШ долларга ошиб, тарихий тарихий — 18,3 триллион долларни ташкил этди. 2020 йил мартидан буён уларнинг умумий бойлиги 81 фоизга кўпайган.

#Jamiyat

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда спирт ўрнига лосьён таклиф қилинаётгани аниқланди

Рақобат қўмитаси буни истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари сифатида эътироф этилиб, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тегишли хат чиқарди.

#Dunyo

“Қашқирлар макони” сериалида Чақир рольини ижро этган актёр озод қилинди

Гиёҳвандлик бўйича тергов доирасида қўлга олинган актёр Октай Кайнаржа ва санъаткор Эмел Муфтуўғлунинг тест натижалари Суд-тиббий таҳлил марказида ўтказилгач, манфий натижа берган. Шу билан бирга, Неда Шаҳинга ҳам тестлар ўтказилган ва у ҳам натижа тоза чиққан.

#Iqtisodiyot

Инсайдерлар iPhone 18’нинг тахминий техник хусусиятларини очиқлади

iPhone 18 Pro ва Pro Max экран остида жойлаштирилган Face ID, селфи-камера учун кичик кесма ҳамда янгиланган чипга эга бўлади. iPhone Fold эса иккита орқа камера, кичик кесмали иккита олд камера ва юз сканери ўрнига Touch ID билан жиҳозланади.

#Dunyo

Хамзат Чимаев вафот этмаган!

Чеченистондаги бир нечта манбалар бахтсиз ҳодиса ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Бироқ уларнинг баъзилари UFC чемпиони Хамзат Чимаевнинг автоҳалокат пайтида Адам Қодиров билан бирга машинада бўлганини хабар қилди (Манба: Ингушетиянинг "Фортан"га нашри).

#Dunyo

Россияда Telegram блоклана бошлади

Россияда Telegram фойдаланувчилари мессенжерда видеолар жуда секин юкланаётганини айтиб, оммавий равишда шикоят қилмоқда. Энг кўп узилишлар Москва, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида қайд этилган.

#O‘zbekiston

Бугун ҳаво бироз совуқ бўлади

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.