
Норвегия тахти ворисининг ўғли зўрлашда гумон қилиниб ҳибсга олинди
2 февраль куни Осло полицияси Норвегия тахти вориси малика Метте-Маритнинг ўғли Мариус Борг Ҳёйбини қўлга олди. У “тан жароҳати етказиш, пичоқ билан таҳдид қилиш ва суд белгилаган алоқа тақиқини бузиш”да гумон қилинмоқда. Полиция қайта жиноят хавфи сабаб уни қамоқда қолдиришни сўрамоқчи


















