Альцгеймер беморлари учун кундузги парвариш хизмати жорий этилади

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган, парваришга муҳтож шахсларнинг яшаш шароитини ҳар чоракда текшириш талаби бекор қилинди.
“Инсон” марказлари ва оилавий поликлиникаларнинг келаси йил учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик жадвали тузиш мажбурияти олиб ташланди.
Ижтимоий хизмат ва ваучерни бекор қилиш, ҳамда хизмат кўрсатувчини “Оила ҳамкори” платформасидан чиқариш асослари аниқ белгилаб қўйилди.
2026 йил 1 мартдан бошлаб хулқ-атвори бузилмаган, диспансер ҳисобида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер ташхиси бор шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати йўлга қўйилади.






