Олтин ва кумуш нархлари пасайишда давом этмоқда — ОАВ

Таҳлилчиларга кўра, 2025 йилда геосиёсий беқарорлик сабабли қимматбаҳо металлар қимматлаган, аммо кейин йирик инвесторлар фойдани қайд этишни бошлаган.
Бундан ташқари, АҚШ Федерал захира тизими раҳбарлигига Кевин Уорш тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар бозорга босим ўтказди — у қаттиқроқ пул-кредит сиёсати тарафдори. Шу билан бирга, долларнинг мустаҳкамланиши ҳам олтин ва кумуш нархларига салбий таъсир кўрсатмоқда.






