Ўзбекистонда электр истеъмоли бўйича мутлақ рекорд янгиланди

Энергетика вазирлигига кўра, 25 январь куни электр станциялари 264,2 миллион кВт·соат энергия ишлаб чиқариб, режадан ошиқ бажарди. Истеъмолчиларга 246,9 миллион кВт·соат электр етказиб берилди, шунингдек, 144,7 миллион куб метр табиий газ сарфланди.
Аҳоли ва ижтимоий объектлар учун 2 300 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. Электр ва газ тармоқларидаги носозликлар тезкор бартараф этилмоқда, соҳада мингдан ортиқ махсус бригадалар узлуксиз иш олиб бормоқда.





