Ўзбекистонда биринчи АЭС 2035 йилда қуриб битказилади

Станция Жиззах вилоятида қурилади. Лойиҳа доирасида 3+ авлодга мансуб ВВЭР-1000 асосидаги икки йирик қувватли энергоблок, шунингдек ҳар бири 55 МВт қувватга эга РИТМ-200Н кичик реакторли икки энергоблок барпо этилади.
Лойиҳанинг асосий пудратчиси сифатида «Росатом» иштирок этади. Қурилиш ишларини 2035 йилга қадар якунлаш режалаштирилган.







