Янги йил муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олинади

“1 январь — Янги йил” байрам муносабати билан аҳоли (5 иш кунида ишловчилар ва 6 иш кунида ишловчилар ҳам) 5 кун дам олади:
31 декабрь – қўшимча дам олиш куни;
1 январь – Янги йил байрами;
2 январь – қўшимча дам олиш куни;
3 январь (шанба) – 5 иш кунида ишловчиларга одатий дам олиш куни, 6 иш кунида ишловчиларга қўшимча дам олиш куни;
4 январь (якшанба) – барчага одатий дам олиш куни.
Бу кунларда боғча ва мактаблар ҳам дам олади.







