Президент фуқароларни рўйхатга олишда иштирок этишда фаол бўлишга чақирди

“Рўйхатга олиш – ҳар бир маҳалла, ҳар бир оиланинг реал ҳолатини аниқлаш, келгуси режаларни шунга қараб белгилаш, энг асосийси, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган самарали механизмларни йўлга қўйишга хизмат қилади”, деди давлат раҳбари ва барча фуқароларни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.






