Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Одилхон Исмойиловга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (йирик миқдорда ўзлаштириш ёки растрата), 179-модда (сохта тадбиркорлик), 189-модда 1-қисми (савдо қоидаларини бузиш), 209-модда 2-қисми (мансаб сохтакорлиги), шунингдек 227 ва 228-моддалар бўйича ҳужжатлар ва давлат белгиларини қалбакилашга оид айбловлар қўйилган.
Маълумот учун, Одилхон қори аввал Тошкентдаги “Шайх Зайниддин”, “Фирдавс” ва “Хўжа Аламбардор” масжидларида имом-хатиб бўлиб ишлаган, шунингдек “Вақф” фондида фаолият юритган.





