Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ўзгартиришлар киритилди

Қонунга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо сифатида огоҳлантириш қўллаш тартиби жорий этилди. Огоҳлантириш шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида расман танбеҳ беришни назарда тутади ва ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади.
Мазкур чора Кодекснинг айрим моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан, айбини тан олган ва қўшимча оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, маъмурий огоҳлантириш бир шахсга нисбатан бир йилда фақат бир марта қўлланилиши белгиланди.







