Фермерлар ва ходимларининг фарзандларига олий ўқув юртига киришда имтиёзлар берилади

Фермерлар ва уларнинг ходимлари фарзандларига олий таълимга киришда имтиёз берилиши таклиф қилинди. Қишлоқ хўжалигидаги 22 та илмий марказ ва 260 та лаборатория ягона — Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига бирлаштирилади.
Тошкент давлат аграр университетида ўқув жараёни амалиёт билан боғланиб, талабаларнинг катта қисми корхона ва илмий институтларда амалиёт ўтайди. Шунингдек, айрим йўналишларда ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга қисқартирилиши мумкин.






