БААда оммавий муштлашувда айбланган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди

Тегишли қарор жорий йилнинг 21 январь куни суд томонидан чиқарилган. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 2025 йилнинг апрель ойида содир бўлган.
Баъзи маълумотларга кўра, муштлашув оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.
Суд жараёни якунларига кўра, можаро иштирокчиларига энг оғир жазо тайинланди.
Бундан ташқари, яна бир Ўзбекистон фуқароси 25 йилга озодликдан маҳрум этилди.







