Yangiliklar arxivi

#Jamiyat

“Open budget”нинг 10-мавсуми бошланмоқда

1-февралдан “Ташаббускор халқ учун – янги имкониятлар мавсуми” шиори остида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026-йилги илк мавсуми бошланади.

#Jamiyat

Ўсмирлар назоратда: вейп, алкоголь ва дарсдан қочишга қарши рейдлар бошланди

Энди ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёшлар ўртасида вейп чекиш ёки алкоголь истеъмол қилиш ҳолатлари аниқланганда, жарималарни воқеа жойининг ўзида расмийлаштириш ҳуқуқига эга бўлди.

#Siyosat

Ҳокимлар январь ойида 400 га яқин қарорни асоссиз яширган

2026 йил бошидан бери Ўзбекистонда ҳокимлар E-qaror тизимида 386 та қарор ва фармойишни асоссиз равишда жамоатчиликдан яшириб қабул қилган. Буни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўрганишлари давомида аниқлади.

#Iqtisodiyot

Абонент мобил рақамини бир йилгача тўловсиз сақлаб қолиши мумкин

Мобиль алоқа абонентлари шахсий ҳисобида маблағ хизмат кўрсатишни давом эттириш учун етарли бўлмаганда мобил алоқа оператори ва абонент ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш (мавжуд бўлмаган  рақам ҳолатига ўтказиш) муддати 2 ойдан 1 йилга узайтирилади.

#O‘zbekiston

Ўзбекистонда Нипаҳ вируси бўйича вазият қандай?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, вируснинг мамлакатга кириб келиш эҳтимоли жуда паст.

#Jamiyat

Энди судланганларга Россия фуқаролиги берилмайди

Россия ҳукумати судланганлиги олиб ташланмаган ёки бекор қилинмаган чет элликларга фуқаролик, вақтинча (ВЯР) ёки доимий яшаш рухсатномаси (ЯР) беришни тақиқлашни маъқуллади. Кейинчалик судланганлик аниқланса, берилган ҳужжатлар бекор қилиниши мумкин.

#Siyosat

Мирзиёев: Шунча шахс ноқонуний айбланганига ким жавоб беради?

“2025 йил судда 422 та шахс оқланиши судьяларни мустақил қарор қабул қилаётганидан далолат. Бу, албатта, яхши! Лекин масаланинг иккинчи томони бор. Шунча шахснинг ноқонуний айбланганига ким жавоб беради? Терговда сон эмас, сифат бўлиши керак. Шу боис, илғор хорижий тажриба асосида тергов идораларининг фаолиятини такомиллаштириш зарур”, – деди Президент.

#Siyosat

Ташқи ишлар вазирлигига Россия элчиси чақиртирилди

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Россия Федерациясининг ҳудудларида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси бош консуллари иштирок этди. Бу эса жойлардаги амалий иш тажрибасини инобатга олган ҳолда кўтарилган масалаларни аниқ ва атрофлича кўриб чиқиш имконини берди.

#Jamiyat

Спортчилар пул учун кўча безорисига айланмоқда — Президент

Йиғилишда маълум қилинишича, сўнгги пайтларда жиноий гуруҳлар бизнес ва тадбиркорларга таҳдид солмоқда. Шу сабабли БАА, Туркия, АҚШ ва бошқа давлатлардаги элчихоналарда ички ишлар вакиллари тайинланди. Улар хориждаги ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилиб, юртдошларимизни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилади.