Yangiliklar arxivi

#O‘zbekiston

ИИВнинг икки собиқ ўринбосари нима учун қамоққа олингани очиқланди

Манбаларга кўра, Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосарлари Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов давлат мулкини йирик миқдорда талон-торож қилишда гумонланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

#Sport

Президент Осиё Олимпия кенгаши делегациясини қабул қилди

26 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти ва Бош ассамблея иштирокчилари билан учрашди. Суҳбатда спортни ривожлантириш “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналиши экани таъкидланди.

#Dunyo

АҚШдаги вақтинча сақлаш марказларидаги ўзбекистонликлар Ватанга қайтишда ёрдам сўрамоқда

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси Виржиния штатидаги “Керолайн” ва “Фармвилл” вақтинча сақлаш марказларида бўлиб, у ерда сақланаётган ватандошлар билан учрашди. Суҳбатда уларнинг сақланиш шароитлари ўрганилиб, консуллик ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

#Dunyo

Ҳиндистонда ўлимга олиб келувчи вирус аниқланди

Калкутта шаҳри яқинида Nipah вируси тарқалиши қайд этилди. Ҳозиргача 5 киши касалланган, 100 га яқин одам карантинга олинган. Касалликка қарши вакцина ёки махсус даво мавжуд эмас. Касалланганларнинг аксарияти тиббиёт ходимлари бўлиб, бир ҳамшира комага тушган.

#Siyosat

Шавкат Мирзиёев божхона органлари ходимлари ва фахрийларини табриклади

Президент соҳани ҳар томонлама ривожлантириш, унинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш доимий эътибор марказида бўлишини қайд этди.

#Jamiyat

Одилхон Қори Юнусхон ўғли суддан қочди: қидирув эълон қилинди

Одилхон Қори Юнусхон ўғли суд жараёнида қатнашмай, БААга чиқиб кетгани сабабли, унга нисбатан аввал қўлланилган эҳтиёт чораси — гаров — қамоқ эҳтиёт чораси билан алмаштирилди ва унга қидирув эълон қилинди.

#Sport

Қатар ёшлар ва спорт вазири Тошкентга келди

Бугун, 26 январь куни Ўзбекистонда мезбонлигида ўтказиладиган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Қатар ёшлар ва спорт вазири Шайх Ҳамад бин Халифа бин Аҳмад Тошкентга келган.

#Dunyo

Америкалик алпинист хавфсизлик воситаларисиз осмонўпар бинога чиқди

Алекс Хоннольд Тайванда жойлашган, баландлиги 508 метр бўлган Taipei 101 осмонўпар биносига эркин (суғуртасиз) чиқишни амалга оширди. 40 ёшли спортчи учун кўтарилиш 91 дақиқа давом этгани ҳақида Тайвань Марказий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

#Dunyo

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаий АҚШ ҳужуми хавфи туфайли бункерга кўчиб ўтди — The Jerusalem Post

Қўшма Штатларнинг Эронга зарбаси эҳтимоли ошгани ҳақида 24 январ куни Iran International нашри ҳам хабар берганди. Аввалроқ Доналд Трамп "Эрон томон АҚШнинг улкан ҳарбий флоти йўл олгани"ни маълум қилган эди.

#Siyosat

Манба: генерал-майор Бекмурод Абдуллаев қамоққа олинган

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаевга нисбатан тергов бошланиб, у қамоққа олинган. У 2025 йил ноябрь ойида лавозимидан озод этилган эди.

#Jamiyat

Ўзбекистонда Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади

У ва унинг ҳудудий филиаллари 2026-йил 1-мартгача иш бошлайди. Маҳалла тизими ходимлари учун йиллик малака ошириш ва магистратура таълими жорий этилади, 2026/27-ўқув йилидан 120 нафар ходим магистратурада ўқитилади.

#Jamiyat

7 январ куни my.gov.uz дан ариза ёзиб пулини тўлаб, автомобилимга экостикер учун буюртма бергандим

Ваъда қилишганидек, стикер менга 10 кун ичида етказилиши керак эди. Аммо учинчи ҳафтадирки, стикердан ном-нишон йўқ. My.gov.uz да фақат «стикерингиз чоп этиш босқичида», деган эълондан бошқа хабар йўқ. Бир парча стикерни қанча чоп этиш мумкин, ҳайронман.