
Қашқадарёда 3 мингта хонадон "свет"сиз қолди
Бугун, 21 декабрь соат 20:06 да Қашқадарё вилоятида 110 кВ «Л-Ҳисорак-2» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Шу сабаб вилоятнинг икки ҳудуди — Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 3 мингта хонадон электр тармоғидан узилди.



















