
Бугун Республика ҳудудида ҳаво бироз совуқ бўлади
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақт-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-2, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақт-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-2, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Халқаро автомобиль ташувларини узлуксиз таъминлаш мақсадида Россия Ички ишлар вазирлиги ҳукуматга тегишли қарор лойиҳасини тайёрлади.

Об-ҳаво шароити яхшиланиши ва йўл қопламаси тозаланганидан сўнг довонда ҳаракат тикланди.

Гиёҳвандлик бўйича тергов доирасида қўлга олинган актёр Октай Кайнаржа ва санъаткор Эмел Муфтуўғлунинг тест натижалари Суд-тиббий таҳлил марказида ўтказилгач, манфий натижа берган. Шу билан бирга, Неда Шаҳинга ҳам тестлар ўтказилган ва у ҳам натижа тоза чиққан.

Таксим жомеси Маданият ва санъат марказида “Олтин ҳарфлар: 114 мусҳафи, ягона калом” номли кўргазма доирасида санъат ихлосмандларига намойиш этилмоқда.

iPhone 18 Pro ва Pro Max экран остида жойлаштирилган Face ID, селфи-камера учун кичик кесма ҳамда янгиланган чипга эга бўлади. iPhone Fold эса иккита орқа камера, кичик кесмали иккита олд камера ва юз сканери ўрнига Touch ID билан жиҳозланади.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказида робот-ассистентли жарроҳлик тизими ишга туширилди.

Қирғизистон телеканалларига рус тилидаги кўрсатувларни эфир вақтининг 40 фоизидан оширмаслик буюрилди.

Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаси ҳал қилувчи босқичга кириб бормоқда. Бугун турнирнинг чорак финалидан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтади.

Чеченистондаги бир нечта манбалар бахтсиз ҳодиса ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Бироқ уларнинг баъзилари UFC чемпиони Хамзат Чимаевнинг автоҳалокат пайтида Адам Қодиров билан бирга машинада бўлганини хабар қилди (Манба: Ингушетиянинг "Фортан"га нашри).

Россияда Telegram фойдаланувчилари мессенжерда видеолар жуда секин юкланаётганини айтиб, оммавий равишда шикоят қилмоқда. Энг кўп узилишлар Москва, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида қайд этилган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг кенжа фарзанди Адам Қодиров Грозний шаҳрида автоҳалокатга учраган бўлиши мумкин, дея Meduza хабар берди.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.

1 февралдан «Афросиёб» электропоезди ва «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездлари билетлари 15 фоизга ошади.

Ҳиндистонда 103 ёшли аёл дафни маросими пайтида кутилмаганда тирилди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда «Taftish.uz» сайти бутун таҳририяти билан олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон пойтахтида кунига 3-3,5 минг тонна чиқинди тўпланади. Шундан 0,1 фоизи нон ва озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келади.

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистондаги барча вазирлик ва идораларда танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади. 2026 йил 1 апрелга қадар ташкилотларда “Китоб бурчаги” ва ҳар ойлик “Китоб ўқиш соати” жорий этилади ҳамда китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими йўлга қўйилади.

Навоий шаҳридаги 22-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров чет тилидан B2 даражали сертификатни қўлга киритди.

ДХХ, Чегара қўшинлари ва ИИО ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб кирилган 19 кг 169 г гашиш мусодара қилинди. Наманган вилояти Уйчи тумани ҳудудида икки нафар Андижонлик фуқаро ушланиб, кейинчалик уларга ёрдамлашган яна бир шахс қўлга олинди.