Yangiliklar arxivi

Тошкент шаҳрида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити сабаб айрим автобус йўналишларида қатнов ва ҳаракат оралиқ интерваллари белгиланган вақтдан ортиши мумк…
#O‘zbekiston

Автобуслар ҳаракатида вақтинчалик ўзгаришлар кузатилади

Тошкент шаҳрида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити сабаб айрим автобус йўналишларида қатнов ва ҳаракат оралиқ интерваллари белгиланган вақтдан ортиши мумкин. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ахборот берди. Йўловчилардан бундай ҳолатларни инобатга олиб, сафарларини режалаштириш сўралади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг маълум қилишича, ҳозирга қадар ёзилган 387 мингдан ортиқ электрон рецептнинг атиг…
#Iqtisodiyot

Дориларнинг электрон рецепт асосида сотилиши устидан назорат кучайтирилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг маълум қилишича, ҳозирга қадар ёзилган 387 мингдан ортиқ электрон рецептнинг атиги 14 фоизи дорихоналарда қўлланилган. Унинг айтишича, агентлик Бош прокуратура ҳамда Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида текширувлар ўтказади. Жумладан, тизим доирасида антибиотик ва гормонал дориларнинг электрон рецепт орқали сотилиши алоҳида назорат қилинади.

101, 102, 103, 104 каби қисқа рақамларга энди биргина 112 ягона қисқа рақами билан боғланиши мумкин бўлади. 112 рақамини терасиз ва у ерда айнан қайси шошили…
#Jamiyat

Энди ҳамма шошилинч чақирувлар 112 қисқа рақами орқали бўлади

101, 102, 103, 104 каби қисқа рақамларга энди биргина 112 ягона қисқа рақами билан боғланиши мумкин бўлади. 112 рақамини терасиз ва у ерда айнан қайси шошилинч хизматга мурожаат қилаётганингизни айтасиз, шунинг ўзи етарли бўлади.

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 21 январь куни Давос шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кен…
#Siyosat

Шавкат Мирзиёев Швейцарияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 21 январь куни Давос шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Швейцарияга жўнаб кетди.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари бюджет маблағлари талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби айбловлар билан 7 йилга қамалган. Юнусобод су…
#Jamiyat

Уйидан 3 млн доллар пул чиққан ҳоким ўринбосари озодликка чиқди

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари бюджет маблағлари талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби айбловлар билан 7 йилга қамалган. Юнусобод суди ажрими билан унга берилган жазо 2 йил 6 ойлик аҳлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди. Қамоқда ўтирган ҳар бир куни аҳлоқ тузатиш ишлари учун 3 кунга ҳисобланиб, унинг аҳлоқ тузатиш муддати ҳам ўтаб билан деб ҳисобланди ва у суд залидан озод қилинди

Россия Давлат Думаси депутати Андрей Луговой мигрантлар учун банк хизматларини қатъийлаштиришни таклиф қилди: чет эл фуқароларига нисбатан “бир киши — битта …
#Dunyo

Россияда мигрантлар учун банк ҳисобларини чеклаш таклиф қилинди

Россия Давлат Думаси депутати Андрей Луговой мигрантлар учун банк хизматларини қатъийлаштиришни таклиф қилди: чет эл фуқароларига нисбатан “бир киши — битта банк — битта ҳисоб” тамойили жорий этилиши мумкин. Бу орқали мигрантларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта банкда ҳисоб очиши чекланади

Россиялик пропагандист Владимир Соловьёв Марказий Осиё давлатларига қилган таҳликали баёнотидан кейин йўқ бўлиб қолди. Маълум қилинишича, “Россия-1” телекана…
#Dunyo

Марказий Осиё давлатларига “тош отган” Соловьёв ишдан бўшатилди

Россиялик пропагандист Владимир Соловьёв Марказий Осиё давлатларига қилган таҳликали баёнотидан кейин йўқ бўлиб қолди. Маълум қилинишича, “Россия-1” телеканали эфир жадвалида Владимир Соловьёв олиб борадиган “Вечер с Владимиром Соловьёвым” дастури вақтинча сериал билан алмаштирилган.

Дзюдо бўйича 36 ёшли ўзбекистонлик собиқ чемпион ва мураббий Шарофиддин Лутфуллаев Дзюдо иттифоқи билан шартнома тузиб, Бирлашган Араб Амирликларининг ўсмирл…
#Sport

Шарофиддин Лутфуллаев БАА терма жамоасига бош мураббий бўлди

Дзюдо бўйича 36 ёшли ўзбекистонлик собиқ чемпион ва мураббий Шарофиддин Лутфуллаев Дзюдо иттифоқи билан шартнома тузиб, Бирлашган Араб Амирликларининг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига бош мураббий этиб тайинланган.

Суд ижрочилари назорати остида Россияни тарк этган 97 нафар мигрант орасида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари бўлган в…
#Dunyo

Новосибирскдан уч кунда 41 нафар ўзбекистонлик мигрант чиқариб юборилди

Суд ижрочилари назорати остида Россияни тарк этган 97 нафар мигрант орасида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари бўлган ва уларнинг барчаси миграция қонунларини бузган.

20 январь куни Анқарада бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов, Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов ва Д…
#Siyosat

Эрдўған Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

20 январь куни Анқарада бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов, Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов ва Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Баҳодир Қурбонов дохил делегация Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қабулида бўлди.

Бир суткадан ортиқ вақтдан бери Ер Қуёш плазмаси таъсири остида қолмоқда. Сўнгги соатларда 7 баллик кучли магнит бўрони қайд этилган.
#Iqtisodiyot

Ер сайёраси Қуёш плазмаси таъсирида

Бир суткадан ортиқ вақтдан бери Ер Қуёш плазмаси таъсири остида қолмоқда. Сўнгги соатларда 7 баллик кучли магнит бўрони қайд этилган.