Yangiliklar arxivi

#Jamiyat

Бухорода 600 минг доллар пора талаб қилган шахс қамоққа олинди

Фирибгарлик учун бир неча маротаба судланган мазкур шахс бу пул эвазига фуқарога олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга эга бўлган 290 гектар ерни мансабдор танишлари ёрдамида ауксион савдолари орқали олиб беришни ваъда қилган.

#Dunyo

Непалда автобус дарёга тушиб кетди: камида 12 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, автобус тахминан 50 метр баландликдан Тамакоши дарёсига қулаган. Қутқарувчилар дарёдан олти нафар ҳалок бўлганларнинг жасадини олиб чиқишган. Яна олти нафар жароҳатланган йўловчи шифохонада вафот этган.

#Jamiyat

Маиший чиқиндилар қарзи бўйича қатъий чоралар бошланди

2025 йил давомида “Махсутранс–ишлаб чиқариш бошқармаси” давлат корхонаси ҳамда Тошкент шаҳар Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда маиший чиқиндилар бўйича қарздорликларни ундириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилди.

#Sport

«Ан Наср» Роналдунинг қарзларини тўлади

Ҳужумчи Криштиану Роналду «Ан Наср» машғулотларига қайтди ва Саудия Арабистони чемпионатида «Ал Фотиҳ»га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этиши мумкин.

#Jamiyat

Олмалиқдаги мактабда 17 ёшли қиз вафот этди

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, 28 январь куни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида 17 ёшли қиз мактаб йўлагида ҳушини йўқотган. Дастлабки тиббий ёрдамларга қарамай ўқувчи вафот этган.

#Dunyo

Исроил Эрон билан келишувдан келадиган хавфдан хавотирда

Нашрда келтирилган фикрлар: ўтган жума Умонда АҚШ ва Эрон ўртасида бўлиб ўтган дастлабки музокаралар шуни кўрсатдики, Эрон позициясида муросага унчалик тайёр эмас, АҚШ эса санкцияларни бекор қилишга олиб келадиган ядровий келишувга тайёр. Бу эса Ислом Республикаси ҳукуматига омон қолиш ва қўшниларга таҳдид қилиш имконини беради.

#Jamiyat

Ўқитувчиларга миллий сертификат харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январгача касбий таълим сифатини ошириш мақсадида айрим ўқитувчиларга миллий ва халқаро сертификатларни олиш учун субсидия ажратилади. Субсидия миқдори сарфланган маблағнинг 50 фоизини, бироқ БҲМнинг 20 бараваригача ташкил этади.