Yangiliklar arxivi

#Siyosat

Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат фаолияти концепцияси янгиланади

Унинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва халқаро майдонда мамлакатнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб олиш зарурлиги таъкидланди.

#Iqtisodiyot

Ўзбекистонда гепатит “С” вирусига қарши дори ишлаб чиқарилади

Миср компанияларидан бири Тупроққалъада 2 минг гектар чўлни фойдаланишга киритиш ва пивот ускуналарини ишлаб чиқариш, яна бир йирик компания гепатит “С” вирусига қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташаббусини билдирган

#Dunyo

Элчилар Вьетнам, Баҳрайн ва Португалия бозорлари билан ишлайди

Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилишида элчилар хорижий инвесторлар ва йирик компаниялар билан бирга ишласа, бу кўрсаткичларни янада ошириш учун имкониятлар кўплиги қайд этилди.

#Siyosat

Президент ташқи сиёсат борасида 2025 йил кўп жиҳатдан натижадор бўлганини қайд этди

Хусусан, ўтган йили 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Янги тарихда илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди.

#Dunyo

Ғазо секторини бошқариш бўйича Фаластин қўмитаси якуний таркибда шакллантирилди

Ғазо секторини бошқариш бўйича Фаластин қўмитаси якуний таркибда шакллантирилди. Миср ТИВга кўра, "Исроил ва Фаластин ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги билвосита музокараларда Миср, Қатар ва Туркия томонидан воситачилар Ғазони бошқариш масалалари билан шуғулланадиган технократлар Фаластин қўмитасининг якуний шаклланишини мамнуният билан қарши олади. Маъмурий орган раҳбари сифатида Али Абдель Ҳамид Шаас тайинланди», — дейилади баёнотда.

#O‘zbekiston

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида 16−19 январь кунлари қор кўчиши хавфи эълон қилинди:

🔹Қашқадарё вилояти Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида; 🔹Сурхондарё вилояти Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида; 🔹Самарқанд вилояти Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида; 🔹Жиззах вилояти Бахмал, Зомин туманларида; 🔹Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари); 🔹Наманган вилояти Поп туманида.

#Jamiyat

Энергияни тежаш маданияти юксалиб бормоқда

Тадқиқотлар Ўзбекистонда энергия ресурсларини тежаш маданияти изчил шаклланиб бораётганини кўрсатмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, мамлакатдаги уй хўжаликларининг қарийб 90 фоизи аллақачон энергия сарфини камайтиришга қаратилган камида битта чорани жорий этган. Бу муҳим ўзгариш: энергияни тежаш энди назарий ғоя эмас, балки миллионлаб оилаларнинг онгли танловига айланмоқда.

#Iqtisodiyot

ChatGPT талабалар учун “ёрдамчи” яратяпти

OpenAI компаниясининг хабар беришича, компания талабага ўз карьерасини бошлаш учун виртуал ёрдамчи — ChatGPT Jobs лойиҳасини бошлаган ва бу орқали талаба ҳали олийгоҳни тугатмасдан қандай ишлар ўз соҳасига мослиги ёки яхши иш учун қандай кўникмалар лозимлигини маслаҳатлашиши мумкин.

#O‘zbekiston

Бухорода маст ҳолда машина бошқарган аёл 15 суткага қамалди

Бухоро вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот гуруҳи катта инспектори Умиджон Баракаевнинг маьлум қилишича, Ғиждувон туманида яшовчи аёл Х.М. томонидан содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик суд муҳокамасида атрофлича кўриб чиқилган. Судда аел ўз қилмишини тан олди. «Дугоналарим билан байрамда йиғилишгандик. Байрам баҳонасида озгина спиртли ичимлик истеъмол қилдим. Мени шу ҳолатда машина бошқарганим учун тўхтатишди. Қилган ишимдан пушаймонман»,-деган у судда.