USD/UZS: 12879,95

RUB/UZS: 150,69

EUR/UZS: 13520,08

Тошкентда “Hotel Business Forum-2025” ўз ишини бошлади

Portal24
img

Форумнинг асосий мавзуси - Инновациялар ва барқарорлик. Шу боисдан тадбирда барқарор ривожланишни таъминлаш учун меҳмонхона бизнесида яшил технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар атроф-муҳитга таъсирни камайтириш, меҳмонхоналарнинг энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек, янада барқарор ва экологик хавфсиз бизнес моделларини яратишга қаратилган инновацион ечимларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар. 

 Форум глобал муаммолар шароитида соҳани ривожлантиришнинг долзарб тенденциялари ва истиқболларини муҳокама қилиш учун меҳмонхона саноатининг етакчи мутахассислари, туризм соҳасидаги экспертлар, шунингдек, давлат ва хусусий ташкилотлар вакилларини бирлаштирди. Унда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия, Озарбайжон, Италия, Россия, Чехия, Германия, Швейсария ва бошқа давлатлардан экспертлар иштирок этишди.

 Эслатиб ўтамиз, бу йилги “Hotel Business Forum 2025” "Инновациялар ва барқарорлик: меҳмондўстлик саноатида янги технологиялар" мавзусига бағишланган бўлиб, тадбир Туризм қўмитаси кўмагида Ўзбекистон отелерлар уюшмаси томонидан ташкил этилди.


Оҳиста Қурбонова