Тошкентдаги сотув офисларидан бири ёниб кетди
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги сотув офисларидан бири ёниб кетди. Ҳолат акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Пойтахт ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 26-февраль куни соат 02:18 да Чилонзор тумани “Тирсакобод” МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:46 да қуршаб олинган ва соат 02:54 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.