USD/UZS: 12879,95

RUB/UZS: 150,69

EUR/UZS: 13520,08

Ўзбекистонлик гидлар 7 тилда гаплаша олишини билармидингиз?

Portal24
img

 21 февраль – “Бутунжаҳон гидлар куни” муносабати билан “Туризм ва экскурсия фаолияти: янги муаммолар ва ривожланиш йўллари” мавзусида VIII Ўзбекистон гидлари халқаро форуми ўз ишини бошлади.

 

 Икки кун давом этган халқаро форумда 500 дан ортиқ мутахассислар иштирок этишди. Форум доирасида Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ва Бутунжаҳон гидлар уюшмалари федерацияси (WFTGA) шунингдек, “World Food Travel Association” халқаро ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

 Шубҳасиз, форум натижалари Ўзбекистон туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш, хусусан, экскурсия тафсилотларини такомиллаштириш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини оширади.

 

 Гид-таржимонлар асосан учта тилда фаолият юритади. Аммо бизнинг гидларимиз орасида еттита тилда гаплашадиган мутахассислар ҳам бор. Туризм соҳасига қизиқувчи ёшлар чет тилларини ўрганиши билан бирга, юртимиз тарихини ҳам мукаммал билишлари зарур. Маълумот ўрнида айтиб ўтишим керакки, гид-таржимон “Экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар” малака сертификати ни олиш учун ҳам имтиҳон топшириши лозим. Имтиҳон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институтининг ишчи органи томонидан ўтказилади” - дея фикр билдирди Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти таълим бўлими бошлиғи Дилбар Уралова.

 

 Эслатиб ўтамиз, ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, “Science and Innovation” халқаро илмий журнали билан ҳамкорликда ўтказилади.