Йўлдан ўтаётган Дамас'ни "ер ютди"
Portal24
Фарғона ҳалқа йўлининг 286-км.да йўл қопламаси ўпирилиб тушди.
Бунга Фарғона каналида сув сатҳи кўпайиб автомобиль йўлининг таг қисмидан сизиб ўтиши сабаб бўлган, деб хабар берди вилоят автомобиль йўллари бошқармаси.
Ҳозир таъмирлаш ишлари сабаб йўлнинг 285-288 километрларида ҳаракат чекланган.