USD/UZS: 12879,95

RUB/UZS: 150,69

EUR/UZS: 13520,08

Ҳиндистон киностудияларига Ўзбекистонда фильм олиш имконияти тақдим этилди

Portal24
img

Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги юртимиз делегацияси Деҳлидаги Жанубий Осиё мамлакатлари туризм ярмаркаси – SАТТЕ-2025 да иштирок этиш учун Ҳиндистонда бўлди.

Ташриф доирасида Умид Шодиев Ҳиндистон туризм вазири Гаэндра Сингҳ Шекҳават билан учрашув ўтказди. Мулоқот жараёнида соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро миқёсдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, туризм бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ипак йўли бўйлаб қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, туризмнинг янги турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Ҳиндистон киностудиялари Ўзбекистонда фильмлар суратга олиш учун таклиф қилинди.