Толибон иқтисодий делегацияси Тошкентга келди
Portal24

Aфғонистон Ислом Aмирлиги бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари мулла Aбдул Ғани Бародар Охунд бошчилигидаги делегация Тошкентга келди.
Делегация таркибида Толибоннинг божхона, транспорт, авиация, қишлоқ хўжалигига масъул вакиллари бор. Aбдул Ғани Барадар Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев билан музокараларни бошлаган.