Бразилияда талабалар автобуси ҳалокатга учради

Бразилиянинг Сан-Паулу штатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Талабаларни ташиётган автобус бошқарувни йўқотган юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда 12 киши ҳалок бўлди, яна 19 киши жароҳат олди.
Маҳаллий хабарларга кўра, автобусда жами 30 киши бўлган. Тўқнашув натижасида транспорт воситасининг чап томони бутунлай вайрон бўлиб, йўловчиларга жиддий зарар етган.
Ҳодиса содир бўлганидан сўнг, юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб, яқин атрофдаги далага яширинган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан у тезда қўлга олинган.
Айни пайтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда ва тергов ишлари олиб борилмоқда.