Петербургда яна бир ўзбекистонлик мигрант қурилиш майдонида ҳалок бўлди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри, Москва туманида жойлашган қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант баландликдан қулаб, ҳаётдан кўз юмди.
Демонтаж ишлари вақтида
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Пулково шоссесида қурилаётган турар жой мажмуасида 24 ёшли ўзбекистонлик ишчи демонтаж ишлари вақтида 3,5 метрдан ортиқ баландликдан қулаб кетган ва воқеа жойида вафот этган.
Тергов натижалари
Дастлабки текширувларга кўра, бахтсиз ҳодиса ишчининг хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилмагани сабабли юз берган. Ҳодиса юзасидан Тергов қўмитаси ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширув олиб борилмоқда. Тергов органлари ишчининг ҳалок бўлишига олиб келган шароитларни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.