USD/UZS: 12879,95

RUB/UZS: 150,69

EUR/UZS: 13520,08

IMEI муаммоси: энди уни деб аэропортда қўшимча 1 соат қолиб кетишингиз мумкин!

Portal24
img

Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистонда бир неча йилдан бери мажбурий тартибда амалга оширилади. Расмийлар бунинг асосий мақсади – ноқонуний савдо ва контрабандани олдини олиш, шунингдек, мобил алоқа тизимида тартиб ўрнатиш деб кўрсатишган. Фаоллар эса бу тартибни амалда халқ учун эмас, балки тўловлар эвазига даромад топиш мақсади ётганига ишора қилувчи кўплаб мақолалар ёзишди.

Яқинда кучга кирган янги қоидалар ва амалиётдаги камчиликлар йўловчилар учун бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Тадбиркор ва иқтисодчи Ойбек Шайхов Тошкент аэропортида навбатлар акс этган сурат билан бўлишди. Унда IMEI ни рўйхатдан ўтказиш жараёни акс этган.

«Бир муддат аввал паспорт назоратидаги узун навбатлар муаммоси ойналар сонини кўпайтириш орқали ҳал этилган эди. Нега чет элда сотиб олинган телефонларни рўйхатдан ўтказишда ҳам шундай қилмаслик керак? Эндиликда бу жараён мажбурий бўлиб, икки босқичда (божхона + UZIMEI) амалга оширилади, лекин рўйхатдан ўтиш учун божхона бўлимида фақат битта ходим ишлайди.
Иккинчиси борга ўхшайди, лекин унинг ёрдам беришга «ҳуқуқи йўқ», чунки у «бошқа нарсалар» билан банд – дафтарга қунт билан ёзади.

Бир соатдан бери навбатда турибмиз – йўловчилар ҳам, пойтахт меҳмонлари ҳам.


Самол
ёт 4:30 да етиб келди, ҳозир соат 6:26. «Янги Ўзбекистон»да эски муаммолар сақланиб қолмоқда. Агар раҳбарият уларга эътибор бермаса, улар ҳеч қачон ечилмайди. Бундай натижа эса бошқа саъй-ҳаракатлар учун уят», дейди Ойбек Шайхов.

Маълумот учун, 2025 йил январидан бошлаб, Ўзбекистонга хориждан олиб кирилган мобил телефонлар учун қатор янги талаблар жорий этилди.

Ҳар қандай мобил қурилма божхонада рўйхатга олиниши керак. Агар декларация тўлдирилмаган бўлса, қурилма учун автоматик равишда 30%лик божхона тўлови ҳисобланади.
IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш хизмати учун 68 000 сўм тўлаш лозим.
Ўзбекистон фуқаролари қурилмаларини 30 кун ичида, чет эл фуқаролари эса 60 кун ичида рўйхатдан ўтказиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 28 январидан ҳар сафар чегарадан ўтишда 2 та олиб киришлари мумкин, лекин уларни мажбурий декларациялаш лозимлиги белгиланган эди.

Аэропорт орқали олиб кирилаётганда битта ёки иккита телефоннинг умумий суммаси 2000 доллардан ошмаслиги керак (поездда — 1000 долларгача, автомобилда — 300 долларгача). Агар сумма шартли равишда 2300 доллар бўлса, у ҳолда 300 долларга 30 фоиз бож қўлланилади.