Исроилда кетма-кет учта автобус портлади
Исроилда кетма-кет учта автобус портлади
Расмийлар янги ҳужумлар кутилаётганини айтмоқда.
Исроилда бир неча соат ичида учта автобус портлади. Биринчи икки автобус Тел-Авивнинг Бат-Ям ҳудудида бўш турган пайтда портлаган. Учинчи автобус эса автотураргоҳда портлатилган. Полиция бу ҳужумларни террорчилик ҳужуми деб баҳоламоқда.
Яна иккита автобусда портловчи мослама аниқланиб, зарарсизлантирилган. Барча қурилмалар таймер билан бир вақтнинг ўзида портлашга мўлжалланган эди. Ҳужум жойида “Тулкаримдан қасос” деган ёзув топилган.
ҲАМАСнинг Ғарбий Соҳилдаги “Тулкарим баталони” Телеграмда ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олганини билдирган.
Полиция ҳужумга алоқадор шахсларни қидирмоқда. Транспорт хавфсизлигини ошириш мақсадида автобус ва поездлар текширилди.