USD/UZS: 12879,95

RUB/UZS: 150,69

EUR/UZS: 13520,08

"Ўзбекистон ва Хиндистон: Дўстлик алоқалари ва ҳамкорликнинг янги даври"

Portal24
img

Ўзбекистон делегациясининг  SATTE-2025 халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштироки мамлакатнинг сайёҳлик индустриясини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг маданий мероси, табиий гўзалликлари ва туристик потенциали намойиш этилади.

Ярмарка доирасида Ўзбекистоннинг миллий стенди орқали туризм соҳасидаги янги таклифлар, сайёҳлик йўналишлари ва хизматлари ҳақида маълумотлар берилиши, шунингдек, хорижий инвесторлар ва туристик агентликлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши кутилмоқда.

 

“Хиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар минг йиллар давом этиб келмоқда. Искандар Зулқарнайн, Амир Темур ва Бобур Мирзо каби тарихий шахслар иккала халқ ҳаётида катта ўрин эгаллайди. Аждодларимиз азалдан савдо-сотиқ олиб боришган, билим алмашишган ва бебаҳо маданий меросни бир-бирларига етказиб келишган.

2024-йилда
 қарийб 80 минг ҳиндистонлик сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрди. Улар Ўзбекистон ҳаво йўллари ва ИндиГо авиакомпаниялари томонидан амалга оширилаётган тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳамда қулай электрон виза тизимидан унумли фойдаланишди.

Самарқанд ва Бухоро каби ЮНEСКО мероси рўйхатига киритилган шаҳарларимизда кўк ва зангори сирланган ғиштлар, олтин суви юритилган гумбазлар ҳамда маҳаллий ҳунармандлар томонидан киритилган papier-mashe нақшли панеллар туризмни янада жозибали қилади” – дейди жаноб Умид Шадиев ўзининг SATTE-2025 очилиш маросимидаги нутқида.


Бу каби тадбирлар Ўзбекистоннинг глобал сайёҳлик бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш, хорижий туристларни жалб қилиш ҳамда мамлакатни жаҳон сайёҳлик харитасида янада кўпроқ танитишга ёрдам беради.