USD/UZS: 12879,95

RUB/UZS: 150,69

EUR/UZS: 13520,08

Ҳусанов эртага “Арсенал”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин

Portal24
img

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби устози Пеп Гвардиола жароҳат олган футболчилар “Арсенал”га қарши ўйинда майдонга тушмаслигини айтди. Бу ҳақда у 31 январь куни АПЛ доирасидаги “Арсенал” - “Манчестер Сити” ўйин олдидан ўщлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Жароҳат олган футболчилар тўлиқлигича тузалмасдан туриб, “Арсенал”га қарши ўйинда майдонга тушмайди”, деди Гвардиола.

Маълумот ўрнида, айни дамга келиб, “Манчестер Сити” таркибидаги футболчилар орасида Рубен Диаш, Натан Аке, Жереми Доку, Родри жароҳат олган ва “Арсенал”га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” - “Манчестер Сити” ўртасидаги баҳс 2 февраль куни Тошкен вақти билан 21:30 да старт олади.