USD/UZS: 12879,95

RUB/UZS: 150,69

EUR/UZS: 13520,08

Шаҳрам Ғиёсов 2 та камар учун жанг қилади

Portal24
img

WBA йўналишида ярим ўрта вазн тоифасида мажбурий даъвогар бўлган Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпиони Эймантас Станионис ва IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида 12-апрель куни бўлиб ўтадиган жангга розилик берди.
У бу жангга кейинчалик ушбу жанг ғолиби ўзи билан рингга чиқиш шарти эвазига рози бўлган.
The Ring 
нашри WBA қарорини шундай келтиради:
“WBA 
ярим ўрта вазн чемпиони Эймантас Станионисга 12-апрель куни Атлантик-Ситида IBF чемпиони Жейрон Эннисга қарши бирлаштирувчи жанг ўтказиш учун махсус рухсатнома берди. WBA қоидаларига мувофиқСтанионис жамоаси ушбу жанг бўйича мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовга мурожаат қилдива у бу жангнинг ўтказилишига розилик берди”.
WBA 
қоидалари ва қарорига кўраСтанионис ва Эннис ўртасидаги жанг ғолиби 120 кун ичида Ғиёсовга қарши жанг ўтказиши шарт.
Шунингдек, The Ring нашрининг хабар беришичаШаҳрам Ғиёсов ҳам 12-апрель куни Атлантик-Ситида ўтказиладиган ушбу бокс кечасида жанг қиладиСпортчининг  маълум қилишичабу жангдаги рақиби ҳозирча аниқ эмас.