Тошкентда 10 та спорт майдончаси қурилади

Тошкент шаҳри туманларида 10 та замонавий спорт майдончалари қурилади. Бу ҳақда ҳоким Шавкат Умрзоқов қарорида маълум қилинган.
Стритбол-воркаут майдончалари Спорт вазирлиги тавсия этган лойиҳалар асосида қурилади. Уларни молиялаштириш, спорт ускуналарини ўрнатиш ва жиҳозлаш ишлари ҳам Спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Майдончалар Мирзо Улуғбек туманида 256-мактабда, Миробод туманида 65-мактабда, Бектемир туманида Мажнунтол МФЙ ҳудудида, Яккасарой туманида 48-сонли мактабда қурилади.
Бундан ташқари майдончалар Учтепа туманидаги Тинчликобод МФЙ ҳудудида, Олмазор туманида 134-сонли мактабда, Юнусобод туманида 1-сон спорт мактабида барпо этилади.
Мазкур қарор ижроси назорати ҳоким ўринбосари Д.Раҳимова зиммасига юкланган.